Экология қўмитаси 9 ойда 648 та субъектда, пойтахтнинг ўзида эса 60 та корхонада экологик назорат тадбирлари ўтказди. Натижада атроф-муҳитни ифлослантирган корхоналардан 49,5 млрд (Тошкентда — 15,5 млрд) сўмдан ортиқ компенсация ундирилди. Суд қарори билан 15 та корхона фаолияти тўхтатилди.
Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов пайшанба куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги дарахтлар таги билан бетонлаб ташланган ҳолатни ўрганди. Натижада Экология қўмитаси, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда 24 соат назорат ўрнатилиши белгиланди.
Бунёд Абдуллаев орадан қарийб 1 йил ўтиб, Экология давлат қўмитаси матбуот хизмати раҳбари лавозимига қайта тайинланди. У 2021 йилнинг февралида ишдан бўшатилганди.
Андижон шаҳар перинатал маркази ҳудудида қимматбаҳо дарахт навлари рўйхатига киритилган 12 туп Элдор қарағайлари ноқонуний равишда кесилган. Давлат экология қўмитаси бунинг натижасида ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилган деб баҳолаб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилишини маълум қилди.
Экология қўмитаси Мақом маркази қурилиши учун ажратилган ҳудудда рейд ўтказди. Девор билан ўраб қўйилган ҳудудда 60 га яқин дарахтларнинг қуригани, қурувчилар қўй ва товуқ боқаётгани аниқланди. Деворлар олиб ташланиб, ҳудуд чиқиндилардан тозаланди.
Экология қўмитаси фуқаролардан ҳар бир ҳудудда «яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш, иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда кўчатлар экиш бўйича таклифларини юборишларини сўради.
Пойтахтда 2 августдан 7 августгача «Шаҳримиз дарахтларини биргаликда асрайлик!» шиори остида дарахтларни суғориш акцияси ўтказилмоқда.
Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»га киритилган Тяншан қўнғир айиғи россиялик овчи томонидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология қўмитаси рухсатнома бериш жараёни қонунчиликка тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилганлигини таъкидламоқда.
Самарқанд вилоятида уч ойда 1477 та ҳолатда экологияга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли баённомалар тузилиб, 748,4 млн сўм жарима ва 279,9 млн сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.
Экология давлат қўмитаси ишдан бўшаган собиқ матбуот котиби Бунёд Абдуллаев бўйича расмий муносабат билдириб, унинг «важлари ҳақиқатга мос келмаслигини» айтмоқда. Қўмита Абдуллаевга босим ўтказилгани ҳужжатли асосга эга эмаслигини таъкидлаган. Баёнотда собиқ матбуот котибининг йиғилишдан чиқиб кетганлиги «қонун бузилиши» деб ҳисобланиши қайд этилган.
Экология қўмитасида бир неча ҳодим лавозимидан озод қилинди, улар орасида босим ўтказилгани ҳақида маълум қилган матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаев ҳам бор. Қўмитанинг ўзи ва АОКА расман ушбу ҳолатга изоҳ бермади.
11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 297 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9 таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ. «Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди», — деди Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов.
Экология қўмитаси Тошкентдаги «Туркистон» саройи атрофида махсус белги қўйиб чиқилган дарахтлар имкон қадар кесилмаслигини маълум қилди.
Давлат экология қўмитасининг хабар беришича, Тошкентнинг Гагарин кўчасида олтита дарахт қонуний равишда кесилган, чунки улар қуриб, касалланган деб топилган. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган чинор ноқонуний равишда кесилган, бунинг зарари эса 43 млн сўмга тенг.
Чирчиқ дарёсида, шунингдек, Янгиёл ва Зангиота туманларида COVID шифохоналарига тегишли чиқиндилар топилган. Бу ҳукумат баённомасига мувофиқ, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи компания иши тўхтатилганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур маълумотларни рад этиб, шифохоналар ҳудудидан чиқиндилар чиқмаганини айтмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг